Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард) 1 bob

Ханна Харнард. Сенинг Чўққиларинг томон йўл - (1 боб) Китоб Ўзбек тилида

Sening Cho‘qqilaring tomon yo‘l (Xanna Xarnard) O‘zbek tilida AudiokitobSening Cho‘qqilaring tomon yo‘l (Xanna Xarnard) O‘zbek tilida Audiokitob

 

  Мазкур китоб «Чўққилар»да яшай олишимиздан олдин ҳар биримизнинг олдимизда турган саёҳатни драматик тасвирлаб берадиган ажойиб мажозий асардир. Биз бош қаҳрамонимиз ва унинг икки ҳамроҳи билан бирга саёҳат қиламиз, азоб берадиган қўрқувға бас келишни, севинч, қувонч, ғалаба чўққиларини забт этишни билиб оламиз.

 

МУНДАРИЖА

 

Мажозий асарга кириш сўз

БИРИНЧИ ҚИСМ

1-боб. Чўққилар сари ташриф

2-боб. Қўрқувларнинг ҳужуми

3-боб. Тундаги қочиш

4-боб. Йўл бошида

5-боб. Такаббурлик билан учрашув

6-боб. Саҳродаги дарбадарлик

7-боб. Танҳолик қирғоқларида

8-боб. Эски тўғонда

9-боб. Буюк Жароҳат қояси

10-боб. Жароҳат қоясига кўтарилиш

11-боб. Таҳлика, Ғам-қайғу ўрмонларида

12-боб. Зулматда

13-боб. Йўқотишлар водийсида

14-боб. Имон келтириш жойи

15-боб. Оқимлар

16-боб. Тоғдаги қабр

 

ИККИНЧИ ҚИСМ

17-боб. Шифобахш дарёлар

18-боб. Кийик оёқлари

19-боб. Чўққилар

20-боб. Водийга қайтиш

Чўққилар қояларида ўзлаштирилган сабоқлар

Ханна Харнард. Қисқача таржимаи ҳол


БИРИНЧИ ҚИСМ

«Оқшом йиғи ҳукмрон бўлади»

Забур 29:6

1-боб Чўққилар сари ташриф

Бу ҳикоя Вой-Қўрқаман қандай қилиб ўз қариндоши Қўрқувникидан қочиб кетгани, Чўпон билан Беназир муҳаббат Қўрқувни қувиб чиқариб, Чўққилар сари жўнагани ҳақида баён қилади.

Вой Қўрқаман бир неча йилдан буён Бош Чўпоннинг хизматида эди. Бош Чўпоннинг сон-саноқсиз суруви Хўрланиш водийсида ўтлаб юрарди. Вой Қўрқаман ўз дўстлари Мурувват ва Сокинлик билан Хавотирлик қишлоғидаги кичкина оқ уйчада тинчгина яшарди. Вой Қўрқаман ишини яхши кўрар, Бош Чўпоннинг ҳурматига сазовор бўлишга ҳаракат қиларди. Аммо Вой Қўрқаман бахтли кўринса-да, унга ишлашга ҳалақит берадиган, яширинча азоб берадиган кўп нарсалар борлигини ҳис қилар эди. Вой Қўрқаманнинг оёқлари қийшиқ бўлиб, у юрганда тез-тез қоқилиб кетар, оқсоқланар, ишлаётганда эса йиқилиб тушарди. Ундаги яна бир хунук нуқсон — оғзи қийшиқ бўлиб, нутқини ва юз кўринишини бузиб турарди. Бу нуқсонлар унинг Буюк Чўпон хизматида эканлигини билганларда ажабланиш пайдо қилишини, кўпчиликнинг гўзаллик ҳақидаги туйғуларини ҳақоратлашини унга қайғу билан эслатиб турар эди.

У бу камчиликлардан қутулишни чин дилдан истарди, Чўпоннинг бошқа хизматкорлари каби гўзал, кучли, қадди-қомати келишган бўлишини истарди. Айниқса, у ҳаммадан ҳам Бош Чўпонга ўхшашини юрагининг туб-тубидан хоҳларди. Лекин у «Бу нуқсонларимдан асло қутула олмасам керак, бу нуқсонларим келгусидаги ҳаётимда ҳар доим ҳалақит беради», деб жуда қўрқарди.

Унинг ҳаётида бундан ҳам каттароқ кулфат бор эди: у Қўрқувлар оиласининг аъзоси эди! Вой Қўрқаманнинг қариндошлари бутун водий бўйлаб ёйилиб кетган, у эса ўз қариндошларидан ҳеч қаерга қочиб беркина олмасди. Вой Қўрқаман ёшлигидан етим қолган, камбағал холаси Мудҳиш Сезги хонимникида икки холаваччаси билан катта бўлганди. Холаваччалари Қовоғи солинган ва Ғазабнокдан ташқари, уларнинг тўнғичи Қўрқув ҳам улар билан бирга яшарди, Қўрқув Вой Қўрқаманни азоблашдан ҳеч ҳам чарчамасди.

Хўрланиш водийсида яшайдиган бошқа оилалар сингари барча Қўрқувлар ҳам Бош Чўпонни ёмон кўришар, Унинг хизматкорларига зарар етказишга ҳаракат қилишарди. Табиийки, уларнинг оила аъзоларидан биттаси Бош Чўпонникида хизмат қиладиган бўлса, ҳамма қариндош-уруғлар учун ҳақорат эди. Шунинг учун ҳаммалари Вой Қўрқаманни қандай қилиб бўлса ҳам, «қутқариб» олишга, бу хизматни тарк этиш учун мажбур қилишга уринишарди.

Ниҳоят, кунларнинг бирида қариндош-уруғлар биргаликда Вой Қўрқаманга оғир бир шарт қўйишди: «Тез кунларда холаваччанг Қўрқувга турмушга чиқасан, оиламизнинг бошқа аъзолари каби яшайсан. Агар яхшиликча рози бўлмасанг, куч ишлатамиз».

Бечора Вой Қўрқаман бу гапни эшитиб даҳшатга тушди. У қариндошлари олдида ҳар доим қўрқувдан титраб турар, уларнинг таҳдидларига қарши чиқишга, талабларини рад этишга ўрганмаган эди. Бечора қиз қариндошлари олдида қўрқувдан титраб, Қўрқоққа турмушга чиқмаслигини қайта-қайта такрорлади. Лекин қариндошлари Вой Қўрқаманникидан кетишни хаёлларига ҳам келтирмасдилар. Бу ёқимсиз суҳбат узоқ чўзилди. Ниҳоят, кеч тушиб қолганда, ҳаммалари уйларига кетишди.

Ҳаммалари кетганларидан кейин, Вой Қўрқаман енгил нафас олди. Бу пайтда Бош Чўпон Ўз подасини қишлоқ четидаги шаршарага — ажойиб ҳовузга суғориш учун олиб боришини эслаб қолди. Вой Қўрқаман ҳар куни эрталаб ўша ерга борар, Бош Чўпон билан учрашиб ундан турли амрлар олар, Унинг хоҳиш-иродасини билиб оларди. Кечқурунлари эса кун бўйи қилган ишларининг ҳисоботини берар эди. Вой Қўрқаман ҳозир ўша ҳовуз бўйига Бош Чўпон билан учрашувга бориши лозим эди. «Бош Чўпон менга ёрдам беради, қариндошларим мени қуллик гирдобига — Қўрқув билан турмуш қуришга мажбур қилаётган эканлар, албатта Бош Чўпон бунинг олдини олади», деб чин дилдан ишонарди. Кўз ёшларини ҳам артмасдан, қўрққанидан титраб, уйчасининг эшигини ёпди ва шаршара томонга йўл олди. Вой Қўрқаман қишлоқдан чиқиб, далани кечиб ўтаётганда, сокин ой нурлари Хўрланиш водийсига заррин нурларини сочиб турар, водийни Шарқ томондан ўраб турган тоғлар қирмизи тусга кирган, тоғларнинг тубсиз, тор жарликларида ғаройиб, сирли соялар ўйнаб юрарди.

Вой Қўрқаман ана шундай сокин, жимжит кеча оғушида кетарди. Ниҳоят, у ҳовуз бўйига келди. Бош Чўпон уни кутиб турган эди. Вой Қўрқаман Бош Чўпонга бугун бошидан ўтказган даҳшатли воқеани айтиб берди. «Мен нима қилай? — деб сўради у. — Бу шум тақдирдан қочиб қутула оламанми? Улар мени мажбурлаб Қўрқоққа турмушга бера олмайдилар-ку! Вой Худойим!» Бечора қиз Қўрқоққа турмушга чиқишини эслаб, кўзлари жиққа ёшга тўлди, юрагида оғир дард пайдо бўлди. «Исмим Вой Қўрқаман бўлганини ўзи етарли менга! Аммо умримнинг охиригача Қўрқувнинг хотини бўлишимни ўйласам… йўқ-йўқ, бунга менинг кучим етмайди».

«Қўрқма, — деб гап бошлади мулойим овоз билан Бош Чўпон. — Сен Менинг хизматимни қиляпсан. Агар сен Менга ишонсанг, улар сенинг хоҳишингга қарши бориб, турмушга бера олмайдилар. Аммо сен қариндошларинг Қўрқувларни уйингга киритмаслигинг лозим, чунки улар сени хизматга қабул қилган Шоҳнинг душманидирлар».

«Биламан, биламан! — дея йиғлаб юборди Вой Қўрқаман. — Лекин ҳар доим қариндошларимдан биронтасига дуч келганимда, куч вужудимни тарк этаётгандай бўлаверади. Мен қанча ҳаракат қилсам ҳам, уларга бас кела олмаяпман.

Шу водийда яшаганимдан кейин, улар билан учрашишдан қочиб қутула олмайман. Улар ҳамма ерда бор, энди менга ҳукмларини ўтказишмоқчи».

Вой-Қўрқаман бошини кўтариб, ботаётган қуёш шафағига чўмган водийга, дарёга, тоғ чўққиларига назар солди-да, ғам-андуҳ ичра деди: «О, қанийди Хўрланиш водийсини тарк эта олсам. Қариндошларим Қўрқоқларнинг қўли етмайдиган Чўққиларга бош олиб кетардим».

Шу пайт Чўпон ҳайратланиб деди: «Вой-Қўрқаман, шу ниятингни Мен анчадан бери кутиб юрардим. Сен учун энг тўғри йўл — водийдан чиқиб кетиб, Чўққиларга бориш. Мен бажонидил сени у ерга олиб бораман. Дарёнинг нариги қирғоғидаги тоғ этакларини кўряпсанми, у ерлар Отамнинг Шоҳлиги — Севги Шоҳлиги чегаралари. Бирон Қўрқув у ерларда яшай олмайди, комил севги қўрқувни ҳайдайди, қўрқув — азоб демакдир».

Вой-Қўрқаман ҳайратланиб, Ундан кўзларини уза олмасди. «Чўққиларга кетсам, у ерда яшасам?! — деб сўради у. — О, қанийди шундай бўлса! Охирги пайтларда бу истак хаёлимни тарк этмай қолди, кечаю кундуз бу тўғрида ўйлайман. Аммо бу ушалмас орзу. Мен ҳеч қачон у ерларга етиб боролмайман. Ахир, мен оқсаб юраман.» Шундай деб оёқларига қаради-ю кўзлари жиққа ёшга тўлди. «бу тоғлар нақадар тик-а! Ниҳоятда хавфли-ку! Фақат оҳулар, жайронлар бу тоғларга чиқа олади, деб эшитган эдим.

Тўғри, Чўққиларга олиб борадиган йўл машаққатли, хатарли, — деди Чўпон. — Шундай бўлиши ҳам керак, чунки Севгидан нафратланадиган ҳар қандай душман у ерга бора олмасликлари, Шоҳликни босиб олмасликлари лозим. Чўққиларда яшайдиганлар учун ҳақиқатан ҳам «кийик оёқлари» керак. Бундай оёқлар Менда бор, — жилмайиб деди У. — Мен қоялардан қояларга кийикдай сакрай оламан, Мен учун ҳеч ҳам қийинчилиги йўқ.

Аммо шуни билгинки, Вой-Қўрқаман, сенинг оёқларингни ҳам худди кийик оёқларидай қиламан. Сени Чўққиларга олиб чиқаман. Ўшанда сен Менга яна ҳам яхшироқ хизмат қиласан, душманларинг эса сенга етиша олмайдилар. Сен у ерларга боришни чин дилдан истаётганингни эшитдиму жуда хурсанд бўлиб кетдим. Сенга айтганимдай, бу гапларингни кўпдан буён кутардим. Шундагина, — деб кулиб қўйди-да, давом этди, — сен Қўрқув билан ҳеч қачон учрашмаган бўлардинг».

Вой-Қўрқаман ҳайрат билан Чўпонга кўзларини тикди, «Менинг оёқларимни ҳам кийикникидай қиласизми-а? — деб такрорлади у. — Наҳотки шундай қилиш мумкин бўлса?! Севги шоҳлигининг аҳолиси мендай афтлари қўрқинчли, оғзи қийшиқ бечора оқсоққа қандай муомала қилишар экан? Ахир, у ерда нуқсони бор одамлар яшай олмайдилар-ку!»

«Бу гапинг тўғри, — деди Чўпон. — Чўққида яшашдан олдин сен ўзгаришинг керак. Аммо сен Мен билан кетишни истасанг, сенга ёрдам бераман — оёқларингни жайронникидай қиламан. Чўққига яқинлашганинг сари, тепаликда, тоғларда ҳаво тозаланиб боради, кучингга куч қўшади, танангни бақувват қилади. У ерларда яна суви шифобахш дарёлар бор. Бу дарёларда чўмилган киши дардларидан, жисмоний нуқсонларидан фориғ бўлади, онадан қайта туғилгандай бўлади. Аммо сенга яна бир гапни айтиб қўйишим керак: сенинг фақат оёқларинг эмас, ўзинг ҳам, исминг ҳам ўзгариши керак, токи Вой-Қўрқаман ва Қўрқувлар оиласининг бошқа бирон аъзоси Севги Шоҳлигига кира олмасин. Ўзгаришингни ўзинг хоҳлайсанми? Севги Шоҳлиги фуқароси бўлишга, янги исмингга лойиқ бўлишга тайёрмисан?»

«Ҳа, хоҳлайман!» деди у ишонч билан. Чўпон яна жилмайди, аммо жиддий равишда шуни қўшиб қўйди: «Яна бир муҳим нарсани сен билиб қўйишинг керак. Кимнинг қалбида Севги гули очилмаса, унга Севги Шоҳлигида яшашга ижозат берилмайди. Юрагингда, Севги қанот ёзмоқдами, Вой-Қўрқаман?» Чўпон шундай деб унга диққат билан қаради. Унинг кўз қарашлари Вой-Қўрқаманнинг юраги қаърига назар ташлаб, ҳаммасини унинг ўзидан ҳам яхши кўраётгандай эди. Қиз ўз қалби аксини Чўпоннинг кўзларида кўраётгандай бўлди. Узоқ сукутдан сўнг Вой-Қўрқаман деди: «Мен ўйлайманки, юрагимда ўсиб бораётган нарса — табиий инсон севгисини ҳис қилишга бўлган буюк хоҳишдир, менинг севгимга жавоб бера оладиган ягона инсонни ҳаммадан ортиқроқ севишга ўрганишдир. Лекин бу табиий ва тўғри ҳис қилаётган хоҳишим Сиз айтаётган Севги эмасдир?» У сукут сақлаб, яна титроқ овоз билан қўшиб қўйди: «Муҳтарам Чўпон! Мени севишларини ва мендан завқ олишларини хоҳлайман. Аммо мен ўзимда Сиз айтаётган севгини кўрмаяпман. Ҳар қалай, менинг ҳис-туйғуларим Сизникига ўхшамайди».

«Ундай бўлса, юрагингга Севги уруғини сочишимга изн берасанми? — сўради Чўпон. — Чўққиларга чиқиш вақт талаб қилади. Шу вақт ичида сенинг оёқларинг кийик оёқларидай бўлиши керак. Агар ҳозир Мен сенинг юрагингга Севги уруғини сочсам, у ўсиб, сен у ерга боргунингча очилишга тайёр бўлади».

Вой-Қўрқаман титраб кетди: «Мен қўрқаман! — деди у. — Эшитишимча, агар бировга чин севгингизни берсангиз, Сиз унга ўзини ярадор қилиш, ўзига зарар етказиш ҳуқуқини ҳам берар экансиз».

«Бу тўғри, — деб маъқуллади Чўпон. Севиш — бу ўзини севган кишининг ихтиёрига бериш демакдир. Сен ҳам, Вой-Қўрқаман, оғриқдан қўрқасан-ку, тўғрими?»

У бошини ирғитиб, уялиб деди: «Ҳа, мен жуда қўрқаман».

«Севмоқ — бу катта бахтдир, — деди секингина Чўпон. — Агар сенинг севгинг жавобсиз қолса ҳам, бу бахтдир. Албатта, оғриқ ҳам бор, лекин севги учун оғриқнинг аҳамияти йўқ».

Бирдан Вой-Қўрқаман Чўпоннинг кўзларида олдин ҳеч кимда кўрмаган сабот, чидамни кўрди. Айни пайтда бу кўзларда унинг қалбини ярадор қиладиган нимадир бор эди. Нега шундай эканлигини Вой-Қўрқаман охиригача англаб етмади. Қўрқувдан унинг юраклари увишиб, дарров деди: «Илгари севилишга ишончим бўлмагани учун асло сева олмаган эдим. Агар Сиз қалбимга Севги уруғини сочсангиз, севгим жавобсиз қолмаслигига ваъда берасизми? Агар севгим жавобсиз қолса, мен чидай олмайман».

Чўпоннинг кўзлари ажойиб севги ва меҳр билан шундай боқар эдики, Вой-Қўрқаманнинг юраги олдин ўзига нотаниш бўлган аллақандай туйғудан титраб кетди. «Ҳа, Вой-Қўрқаман, Мен сенга ваъда бераманки, юрагингга сочилган Севги уруғи униб, очилишга тайёр бўлганда, ўзингга янги исм олишинг учун хоҳиш пайдо бўлганда, сен суюкли бўласан».

Қизнинг бутун вужудини ёқимли титроқ қамраб олди. Чўпоннинг айтганлари унга эришиб бўлмайдиган орзудай туюлар, аммо Унинг Ўзи унга ваъда бераётгани юрагига таскин берарди. Чўпон алдаши мумкин эмас — бунга унинг ишончи комил эди. «Марҳамат, қалбимга Севги уруғини сочаверинг», — деди у қўрқув билан. (Чўпон Вой-Қўрқаманга дунёдаги энг буюк севгини ваъда қилган бўлса ҳам, у бечора ҳалиям Вой-Қўрқаман эди.)

Чўпон қўйнидан нимадир олиб, Вой-Қўрқаманга узатди. «Мана, Севги уруғи», — деди У. Вой-Қўрқаман, бу нарса нима экан, деб яхшироқ кўриш учун эгилди-ю сесканиб кетди. Чўпоннинг кафтида ҳақиқатдан ҳам уруғ бор эди, аммо бу уруғ учи ўткир тиканга ўхшарди. У илгари ҳам Чўпоннинг қўлларида яра-чақа излари борлигини кўрган эди. Энди кўрсаки, Унинг қўлидаги яра Севги уруғининг шаклида, ҳажми ҳам бир экан.

«Уруғ жуда ўткир экан, агар юрагимга бу уруғни эксангиз, юрагимга қадалиб оғритмайдими?»

Чўпон мулойимлик билан жавоб берди: «У шундай ўткирки, ҳеч қийинчиликсиз ичкарига кириб кетади. Аммо Мен сенга айтдим-ку Севги билан оғриқ бирмунча вақт бирга юришади, деб. Агар сен Севги нима эканини билиб олган бўлсанг, оғриқни билишга ҳам тайёр туришинг керак».

Вой-Қўрқаман тиканга қаради-ю сесканиб, дарров ортига чекинди. Кейин Чўпоннинг юзига қараб, унинг гапларини ичида такрорлади: «Қачон юрагингда Севги гули очилишга тайёр бўлса, сен суюкли бўласан».Вой-Қўрқаман бирдан ўзида янгича, аллақандай жасоратни ҳис қилди. У кутилмаганда олдинга қадам босди, қалбини очиб: «Марҳамат, шу уруғингни менинг юрагимга соч», деди.

Чўпоннинг юзи ёришиб, самимий меҳрибонлик пайдо бўлди. У мамнуният билан деди: «Энди сен Мен билан бирга Чўққиларга бора оласан, Отамнинг Шоҳлиги фуқароси бўласан».

Шундан кейин У қизнинг юрагига тиканга ўхшаш уруғни санчди. Вой-Қўрқаман Чўпон айтганидан ҳам қаттиқ оғриқни туйди. Лекин тикан қизнинг ичига шунчалик тез кирдики, бунга ҳайратланиш мумкин эди, холос. Шунда қиз бирданига бутун вужудида олдин ҳеч қачон ҳис қилмаган, тасаввур қила олмайдиган ширин бир туйғуни сезди. Бу туйғу ҳам ширин, ҳам аччиқ эди. Аммо ширини кўпроқ эди. Вой-Қўрқаман Чўпон айтган гапни эслади: «Севиш — бу катта бахтдир». Бирдан қизнинг рангпар, касалманд сарғиш ёноқлари қирмизи тусга кирди, кўзларида нур пайдо бўлди, қийшиқ оғзи сурурли жилмайишдан тўғриланди, қирмизи ёноқлари, ёниб турган кўзлари билан у гўзал қизга айланди. «Раҳмат! — деб ҳайқириб, Чўпон олдида тиз чўкди. — Сиз қандай раҳмдилсиз! Нақадар бардошлисиз! Бутун оламда Сиздан раҳмдилроқ, Сиздан яхшироқ ҳеч ким йўқ! Мен Сиз билан тоғларга кетаман. Оёқларимни кийик оёқларидай қилишингизга, мени Чўққиларга олиб чиқишингизга ишонаман!»

 

«Мен сендан ҳам кўра кўпроқ хурсандман, — деди Чўпон. — Сен ўзингни шундай тутяпсанки, чиндан ҳам исмингни ўзгартирмоқчисан. Аммо сенга яна бир нарсани айтишим керак. Сени душманларингдан асраш учун, тоғ этагига ўзим олиб бораман Ундан нарисига эса сени иккита ғаройиб хамроҳларинг кузатиб боришади. Оёқларинг оқсагани, тез ҳаракатлана олмаганинг учун тоғнинг қийин жойларидан ўтишингда улар сенга ёрдам беришади

Вой-Қўрқаман, сен ҳар доим ҳам Мен билан кўриша олмайсан, сенга айтганимдай, Мен тоғларда чопиб, тепаликларда югуриб юраман. Дастлабки пайтларда сен Менга етиб юра олмайсан. Кейинчалик эса сен ҳам Менга ўхшаб югуриб юрадиган бўласан. Лекин бир нарсани эсингдан чиқарма: Севги Шоҳлигида ажойиб муносабатлар бўлади. Сен қачон Менга бир нарса айтсанг, қаерда бўлмайин, сени эшитаман. Мени чақирганингда, ёнингга етиб келишга ваъда бераман. Тоғ этагида сени иккита хизматкорим кутиб туришади. Мен уларга амр бердим: улар сени доим кузатиб туришади. Шуни ёдингда тутгинки, иккови сенга ёрдам беришсин, оёқларингни кийик оёқлариникидай қилишсин, деб уларни жонкуярлик билан танладим. Ўйлайманки, сен уларни қувонч билан қарши оласан, майли, менга ёрдам беринглар, деб уларга ижозат берасан, тўғрими?».

«О, бўлмасам-чи! — ҳеч ўйланиб ўтирмай табассум билан унга жавоб берди Вой-Қўрқаман. — Албатта, мен Сизга ўзимга ишонгандай ишонаман, Сиз нима қилсангиз ҳам тўғри қиласиз-ку!» Вой-Қўрқаман мамнунлик билан қўшиб қўйди: «Мен бир нарсани ҳис қиляпман: энди ҳеч қачон қўрқмайман». Чўпон ҳозиргина юрагига Севги уруғини қабул қилган қизга меҳр билан боқди: Вой-Қўрқаман У билан бирга Чўққиларга кетишга тайёр эди.

Чўпон қизнинг ҳолатини жуда яхши тушуниб турар, қиз қалбидаги чигал йўллар Унга аён эди. Ҳали ҳеч ким уни яхши тушуниб етмас, янги исмга лойиқ бўлишга ҳали анча вақт бор эди. Лекин Чўпон унга бу гапларни айтмади. У Вой-Қўрқаманнинг ёнаётган ёноқларига, порлаб турган кўзларига, бирданига буюк бахтдан қиёфаси тамомила ўзгарган кичкинагина чўпон қизга раҳмдиллик, шафқат билан қараб турарди.

Кейин Чўпон қизга гапирди: «Энди уйингга бориб, йўлга тайёргарлик кўр. Ўзинг билан ҳеч нима олма. Фақат уйингни тартибга келтир. Ҳеч кимга ҳеч нарса айтма, чунки Чўққиларга сафаримиз сир бўлиб қолиши керак. Мен ҳозир сенга қачон жўнашимизни аниқ айта олмайман. Лекин бу воқеа тез орада юз беради. Мен ҳузурингга келганимда, Мен билан тоғларга кетиш учун тайёр туришинг лозим. Мен ҳам ҳеч кимга билдирмасликка ҳаракат қиламан. Уйинг олдидан ўтаётиб чўпонлар айтадиган қўшиқлардан биттасини хиргойи қиламан: бу сен учун ишора бўлади. Шу қўшиқни эшитишинг биланоқ уйингдан чиқ ва ортимдан келишилган жойга бор».

Қуёш ботиб, шарқда тоғлар қирмизи, кулранг тутунга бурканди, соялар узунлашди. Чўпон у билан хайрлашиб, подасини қўрага ҳайдади.

Вой-Қўрқаманнинг қалби шодликка тўлган, энди у ҳеч нарсадан қўрқмайди. Дала бўйлаб уйига кетар экан, «Чўпонларнинг кўҳна қўшиқлари» китобидан олинган қўшиқни куйлай бошлади. Бу қўшиқ ҳеч қачон унга ҳозиргичалик ажойиб, ҳозирги кайфиятига мос бўлиб тушмаган эди:

Қўшиқлар қўшиғи нафислиги-ла,

Бошқа каломлардан ўтиб тушади.

Севги Шоҳи қўшиғи

Янада жарангдорроқ янграйди.

Уни севган қанча юраклар

Чарчаш билмай куйлашар уни.

Ҳатто булбул сайрашдан толмай,

Такрор-такрор айтар сўзини.

Ягонамсан, қўлларимдан тут,

Мен севгимни асраб борарман.

Танлаганман ўзингни,

Югураман, севгим асрайман.

Сенинг ёнингда ҳозир бўлмоқ,

Овозингдан баҳраманд бўлмоқ

Ортиқ бахтни тилай олмасман,

Мен ортингдан энди қолмасман.

 

Ўтинаман, қараманг менга

Ўзгалардай нафрат кўзи-ла,

Кўринишим хунук бўлса ҳам,

Суюклиман буюк севги-ла!

 

Шаҳаншоҳнинг буюк севгиси

Мени излаб охири топди.

Гуноҳкор қиз эдим, энди-чи,

Орзуларим кундай ёришди.

Қиз хиргойи қилиб, биринчи далани кесиб ўтди. Иккинчи майдоннинг ўртасига энди етиб борган ҳам эдики, тўғри унга томон келаётган Қўрқувга кўзи тушди. Эҳ, бечора Вой-Қўрқаман! Шу қисқа вақт ичида у ваҳимали қариндошларини унутиб улгурган эди. Ўша қариндошларидан энг қўрқинчлиси, энг ярамаси у томонга келарди. У жуда қўрқиб кетди. Ўнгу сўлга қараб яширинишга бирон жой топа олмади. Ундан ташқари, Қўрқув айнан Вой-Қўрқаманнинг олдига келаётгани аниқ эди, шунинг учун қадамларини тезлаштирди. Аммо бир неча сония ўтар-ўтмай, у Вой-Қўрқаманнинг ёнида пайдо бўлди.

Даҳшатдан совуқ терга ботган Вой-Қўрқаманга унинг сўзлари элас-элас эшитилди: «Ие, Вой-Қўрқаман, сени ҳам кўрадиган кун бор экан-ку, миттигина холаваччам! Икковимиз турмуш қурамиз-а? Сен нима дейсан?»

Қўрқув Вой-Қўрқаманни худди ҳазиллашгандай чимчилаб олди. Аслида эса унинг юраги ғазабга, қаҳрга тўла эди. Чўпон қиз оғриқдан бақириб юборишига сал қолди. Қўрқувдан …. қалтираб ўзини орқага ташлади. Бахтга қарши, унинг қўрқуви — шу вазиятда у қилиши лозим бўлган нарсаларнинг энг ёмони эди, чунки холаваччаси унинг қўрқишини истарди. Агар Вой-Қўрқаман холаваччасига эътибор бермаганда эди, унга азоб бериш холаваччаси учун зерикарли бўларди, Қўрқув эса ўз йўлига кетган бўларди. Аммо Вой-Қўрқаманга ҳали Қўрқувни енгиш насиб қилмаган эди. Ҳозир ҳам у вужудини қамраб олган ваҳимадан устун кела олмади. Вой-Қўрқаманнинг оқариб кетган юзлари, кўзларидаги даҳшат ифодаси Қўрқувда, унга яна азоб бераман, деган хоҳишни баттар кучайтирди. Мана, Вой-Қўрқаман унинг олдида турибди, бир ўзи унга бас кела олмайди. У қизни ушлаб олди, бечора Вой-Қўрқаман оғриқдан, ваҳимадан чинқириб юборди. Аммо бирдан Қўрқувнинг қўллари шалвираб, қалтираб таъзим қила бошласа бўладими!

Уларнинг олдида Чўпон турарди! У ҳеч кимга сездирмай келган эди. Унинг матонатли юзига, порлаб турган кўзларига, бақувват қўлларидаги ҳассага қарашнинг ўзиёқ урушқоқ қўрқув учун кифоя эди. У худди эгасидан таёқ еган лайчадай қочиб қолди.

У қочиб борар экан, қишлоқ томонга эмас, балки қаёққа қочаётганини ўзи ҳам билолмай, фақат хатарсиз бир тешик-ковак топиш илинжида гоҳ йиқилиб, гоҳ сурилиб югуриб борар эди.

Вой-Қўрқаман йиғлаб юборди. Албатта, у Қўрқувнинг қўрқоқлигини биларди, агарда у Чўпонни ёрдамга чақирса, Қўрқув думини қисиб қочиб қолишини ҳам билиши лозим эди. Энди эса унинг кийимлари йиртилган, қўллари урушқоқнинг чимчилашларидан кўкариб кетган эди. Аммо булар Вой-Қўрқаман учун катта кулфат эмасди. Вой-Қўрқаман ўзини қўрқоқларча тутганидан, янги исм ола олмай, эски исмига монанд хатти-ҳаракат қилганидан уялиб кетди.

Вой-Қўрқаман, мен ҳеч қачон қўрқоқлардан қутула олмасам керак, уларга бас кела олмасам керак, деб ўйлар эди. У Чўпоннинг кўзларига қарай олмасди. Вой-Қўрқаман агарда бошини кўтариб Чўпонга қараганда эди, Чўпон унга қанчалик ачиниш, шафқат билан қараб турганини кўрган бўларди. Чўпон нақадар меҳрибон, мурувватли эканлигини Вой-Қўрқаман ҳали билмасди. У қўрққани учун, Чўпон мени ёмон кўради, деб ўйлаган эди. Шунинг учун қисиниб-қимтиниб «раҳмат» деб қўйди. Шундан кейин Чўпонга қарай олмай, оқсоқлана- оқсоқлана қишлоққа йўл олди. У йўлда йиғлаб кетаркан, қайта-қайта бир гапни такрорларди: «Чўққиларга чиқишни орзу қилишдан нима фойда?! Арзимаган сабаб билан мен йўлдан қайтаверсам, у ерга ҳеч қачон етиб бора олмайман».

Вой-Қўрқаман уйига етиб келгандан кейин ўзини бехавотир, яхшироқ ҳис қила бошлади. Бир пиёла чой ичиб, овқатлангандан кейин хаёлида яна шаршара ёнидаги воқеалар жонлана бошлади. Юрагига Севги уруғлари сочилгани эсига тушди. Шуни эслагани заҳоти бутун вужудини банд қилган ширин туйғу яна уни қамраб олди.

«Севмоқ — бу жуда катта бахт, — деди Вой-Қўрқаман ўзига ўзи, сўнг яна такрорлади: — Севмоқ — бу жуда катта бахт».

Вой-Қўрқаман уйини йиғиштирди, кун бўйи вужудини қамраб олган зиддиятли туйғулардан, ғалати кун таассуротларидан чарчаб, ухлашга ётди. Аммо ухлашдан олдин «Кўҳна қўшиқлар китоби»дан эсига тушган қўшиқни хиргойи қила бошлади:

Айтгин, қалбим ҳукмрони,

Қаерда боқяпсан подангни?

Кундузи саратон қуёшида

Қаердан топарман мен сени?

 

Қаерда дам оляпсан, дўстгинам?

Қайлардан излайин мен сени?

Не учун юрмадим илгари,

Топмадим тоғлардан мен сени?

 

Агарда изласанг топиш-чун,

Йўлларни билмасанг мен томон,

Изла гўзалим, ягонам,

Қўйларим подасин излагин.

 

Улар-ла топишинг осондир,

Олдингда бўламан намоён.

Йўл сўнгида топарсан,

Гўё топгандай мен сени.

Шундан сўнг Вой-Қўрқаман хотиржам бўлиб, қаттиқ уйқуга кетди. Ҳатто туш ҳам кўрмади.


Книга на узбекском языке: Путь к твоим высотам (Ханна Харнард)

Эта книга - прекрасная аллегория, драматически изображающая путешествие, предстоящее каждому из нас, прежде чем мы сможем жить на "высотах наших". Мы последуем за главной героиней вместе с двумя ее спутницами и узнаем, как преодолеть мучительные страхи и достичь высот любви, радости и победы.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак