Ханна Харнард. Сенинг Чўққиларинг томон йўл - (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Sening Cho‘qqilaring tomon yo‘l (Xanna Xarnard) O‘zbek tilida Audiokitob
Мазкур китоб «Чўққилар»да яшай олишимиздан олдин ҳар биримизнинг олдимизда турган саёҳатни драматик тасвирлаб берадиган ажойиб мажозий асардир. Биз бош қаҳрамонимиз ва унинг икки ҳамроҳи билан бирга саёҳат қиламиз, азоб берадиган қўрқувға бас келишни, севинч, қувонч, ғалаба чўққиларини забт этишни билиб оламиз.
МУНДАРИЖА
Мажозий асарга кириш сўз
БИРИНЧИ ҚИСМ
1-боб. Чўққилар сари ташриф
2-боб. Қўрқувларнинг ҳужуми
3-боб. Тундаги қочиш
4-боб. Йўл бошида
5-боб. Такаббурлик билан учрашув
6-боб. Саҳродаги дарбадарлик
7-боб. Танҳолик қирғоқларида
8-боб. Эски тўғонда
9-боб. Буюк Жароҳат қояси
10-боб. Жароҳат қоясига кўтарилиш
11-боб. Таҳлика, Ғам-қайғу ўрмонларида
12-боб. Зулматда
13-боб. Йўқотишлар водийсида
14-боб. Имон келтириш жойи
15-боб. Оқимлар
16-боб. Тоғдаги қабр
ИККИНЧИ ҚИСМ
17-боб. Шифобахш дарёлар
18-боб. Кийик оёқлари
19-боб. Чўққилар
20-боб. Водийга қайтиш
Чўққилар қояларида ўзлаштирилган сабоқлар
Ханна Харнард. Қисқача таржимаи ҳол
Мажозий асарга кириш сўз
Биз Фаластиндаги бизга васий бўлган шаҳарда эдик. Ҳар куни Муқаддас Китобни ўқир эдик. Бир куни эрталаб ёшгина ҳамшира араб қизи «Шу куннинг ёруғлиги» китобидан «Сулаймоннинг гўзал қўшиғи» парчасини ўқиб берди: «Севгилимнинг овози эшитиляпти, ана қаранглар, у келяпти, тоғлар оша, қирлар оша ўтиб келяпти» (Қўшиқ 2:8). Бу мисралар нимани англатишини қиздан сўраганимда, у бошини кўтариб, кўзлари бахтиёрликдан ёниб деди: «Ушбу мисраларнинг маъноси шуки, Нажоткоримизнинг меҳрига, севгисига тўсқинлик қила оладиган ҳеч қандай ғов йўқдир. У учун машаққатлар тоғи текис асфальт йўлга ўхшайди».
Гаризим тоғининг этагидаги биз яшаётган уй орқасидаги боғдан туриб, ғоят гўзал бир эпчиллик билан тошдан тошга сакраётган, қоялардан юқорига интилаётган жайронларни тез-тез кузатар эдик. Уларнинг ҳаракатлари шунчалар гўзал, айниқса, куч талаб қилмайдиган енгил эдики, мен бундай ҳаракатни кам учратган эдим.
Биз, Севги Худосини севувчилар ва Унга эргашувчилар, машаққат тоғларини ва ҳаёт синовлари, қарама-қаршиликларини ҳам чаққонлик билан енгиб, ўтиш учун бизга куч ато қилинишини чин дилдан хоҳлаймиз. Ғалабага элтувчи ҳаёт сўқмоқлари сирини билиш Худони севувчи барча авлодларнинг юракдаги доимий хоҳишларидир.
Севги юксакликларида яшаш имкониятига эга бўлиш, бу ҳаётда ғалаба нашидасини суриш учун бор-будимизни беришга тайёрлигимизни ҳар биримиз сезамиз. Ғазаб, ғам-андуҳ, қайғу ва жамики қийинчиликларни рад қилиш, булар устидан ғолиб бўлиш, «яхши» томонга ўзгартириш лозим, токи Барҳаёт Худога ҳамду санолар айтадиган бўлайлик. Биз масиҳийлар сифатида шуни биламизки, Худонинг болалари ҳаётида иккинчи даражали сабаблар бўлмайди. Худойимиз ва Нажоткоримиз бизга имкониятлар бериши, қадам-бақадам бизга ҳамроҳ бўлиши, Ўзининг гўзал томонини бизга зоҳир қилиши учун энг адолатсиз, шафқатсиз азобларга ҳам дучор бўламиз.
«Сулаймоннинг гўзал қўшиғи» ҳар бир инсон қалбида яшаётган қуйидаги хоҳиш-истакни ифодалайди: Худойимиз билан бирлашиб, асло нуқсонсиз ҳолатда, У билан бирлашиш нашидасини ҳис қилиш. Худо бизни ўзи учун яратган, шунинг учун юракларимиз Уни топмагунча, Унга етишмагунча собит бўлмайди, қониқмайди.
Худо шуни истайдики, Унинг болаларидан баъзилари бу теран бирлашишга инсоний севги орқали табиий равишда эришсинлар. Бошқа бировларига эса ўзларидаги ягона истак — оила қуриш ва ота ёки она бўлиш бахтини ато қилади. Инсон қалбининг энг тўридан жой олган бу ажойиб севги орқали биз Худонинг Ўзини бошқа ҳар қандай нарсалардан кўпроқ севишни ва хоҳлашни ўрганамиз.
Аммо биз ғалаба ва севги Чўққиларига иродамизни бой бериб ёки ўзимизнинг «мен»имизни аллақандай гуноҳларга булғаб эриша олмаймиз. Ягона йўл — Худо таъқиқламайдиган ҳақиқий шартларга ва синовларга ҳар кун итоат этиб боришни ўрганишдир. Ҳар доим, муттасил равишда ўз хоҳиш-иродамиздан воз кечиб, Худонинг хоҳиш-иродасига итоат этганимизда, биз бирга яшайдиган ва ёнма-ён ишлайдиган одамлар кўринишида Унинг хоҳиш-иродаси намоён бўлади. Биз ҳар доим Худонинг хоҳиш-иродасига итоат этганимизда, бу қурбонликка айланади. Ҳар сафар ўз хоҳишимиздан воз кечиб, Унинг хоҳиш-иродасига итоат этар эканмиз, бу ҳаракатимиз — Худо болаларини ердаги ҳаёти давомида олиб чиқмоқчи бўлган Чўққилар сари қўйган бир қадамимиздир.
Қандай қилиб фосиқликка дучор бўлиб қолишимиз ва ундан халос бўлишимиз мумкин? Қўлимиздаги китоб ана шунга ва бошқа кўп нарсаларга — ғам-қайғуга рўбарў бўлишимиз ва оқибатда буларнинг барчаси қимматлироқ бир нарсага айланишини тушуниб етишимиз, Севги Худосини бошқатдан танишимиз учун Унга қувонч билан итоат этишни ўрганишимиз, У билан чин дилдан алоқа ўрнатишимизга ва ҳ.ларга бизни ўргатади. «Чўққилар» ва «кийик оёқлари» оламдан ўтгандан кейинги самовий чўққилар эмас, балки Худо бизга кўрсатган йўлдан борган Худо болаларининг шонли тажрибасидир.
Балки Худо бу мажоздан ғам-кулфат, азоб тортаётган ёки нурни кўрмай, зулмат қаърига кетаётган ё ўзларини бўронларда қолиб кетиб нурни кўрмаётгандай ҳис қилаётган Ўз болаларига тасалли бериш учун фойдаланмоқчидир. Бу мажоз уларга бўлиб ўтаётган воқеаларнинг бошқача талқинини ҳам қўрсатиб беради. Чунончи, улар бошидан кечираётган ушбу синовлар ажойиб жараённинг бир қисми, холос. Довуд билан Иброҳим бу ҳис-туйғулар туфайли «Худо оёқларимни кийикнинг оёқларидай қилар, Чўққилар узра мени юрғизар» (Забур 14:34) деб ундаганидай, Ўз болаларининг ҳаётда бошдан кечирганларини ҳақиқатга айлантиради.
Книга на узбекском языке: Путь к твоим высотам (Ханна Харнард)
Эта книга - прекрасная аллегория, драматически изображающая путешествие, предстоящее каждому из нас, прежде чем мы сможем жить на "высотах наших". Мы последуем за главной героиней вместе с двумя ее спутницами и узнаем, как преодолеть мучительные страхи и достичь высот любви, радости и победы.




































































































































