IBT, 2008 | Мана, учинчи дафъа олдингизга боришга тайёрману, сизларга ҳеч оғирлигимни туширмайман. Чунки қўлингиздагини эмас, ўзларингизни истайман. Зотан фарзандлар ота-оналарига эмас, балки ота-оналар фарзандларига мол-мулк жамғаришлари лозим. |
MKi, 2020 | Mana, sizlarning oldingizga uchinchi marta borishga tayyorman. Sizlarga yuk bo‘lmayman, chunki menga sizlarning narsalaringiz emas, o‘zingiz keraksiz. Zotan, farzandlar ota–onalari uchun emas, balki ota–onalar farzandlari uchun mol–mulk yig‘ishi lozim. |
MK, 2020 | Мана, сизларнинг олдингизга учинчи марта боришга тайёрман. Сизларга юк бўлмайман, чунки менга сизларнинг нарсангиз эмас, ўзингиз кераксиз. Зотан, фарзандлар ота–оналари учун эмас, балки ота–оналар фарзандлари учун мол–мулк йиғиши лозим. |