IBT, 2008 | Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар. Шундай қилиб, Масиҳ йўлидаги яхши юриш-туришингизни мазаммат қилганлар сизларни ёмонлаб айтган гапларидан уялсинлар. |
MKi, 2020 | Lekin buni muloyimlik va hurmat bilan bajo qilinglar. Vijdoningiz toza bo‘lsin, toki Masih yo‘lidagi ibratli hayotingizni yomonlaganlar o‘z gaplaridan uyalib qolsinlar. |
MK, 2020 | Виждонингиз тоза бўлсин, токи Масиҳ йўлидаги ибратли ҳаётингизни ёмонлаганлар ўз гапларидан уялиб қолсинлар. |