IBT, 2008 | Сизлар эса пайғамбарлар ворислари, Худо ота-боболарингиз билан қилган аҳднинг ворисларисизлар. Худо: „Ер юзидаги барча халқлар сенинг наслингдан барака топадилар“, – деб Иброҳим билан аҳд тузган эди. |
MKi, 2020 | Xudoning O‘z payg‘ambarlari orqali bergan va’dalari sizlar uchundir. Sizlar Xudoning Ibrohim orqali ota– bobolaringiz bilan tuzgan ahdini o‘zlaringizga meros qilib olyapsizlar. Axir, Ibrohimga Xudo: “Sening zurriyoting orqali yer yuzidagi jamiki xalqlar baraka topadi”, deb aytgan edi. |
MK, 2020 | Худонинг Ўз пайғамбарлари орқали берган ваъдалари сизлар учундир. Сизлар Худонинг Иброҳим орқали ота–боболарингиз билан тузган аҳдини ўзларингизга мерос қилиб оляпсизлар. Ахир, Иброҳимга Худо: «Сенинг зурриётинг орқали ер юзидаги жамики халқлар барака топади», деб айтган эди. |