IBT, 2008 | У Тир ва Сидўн аҳолисига бор заҳрини сочар эди. Улар эса ўзаро келишиб, унинг ҳузурига ташриф буюришди. Подшоҳнинг сарой нозири Бластани ўз томонларига кўндириб, сулҳ сўрашди. Чунки уларнинг вилояти учун зарур бўлган озиқ-овқат подшоҳнинг вилоятидан олинар эди. |
MKi, 2020 | Shoh Hirod Tir va Sidon aholisidan qattiq g‘azablandi. Bu shaharlar oziq–ovqat bo‘yicha Hirodning shohligiga qaram bo‘lgani uchun, Tir va Sidon vakillari maslahatlashib, Hirod bilan ko‘rishgani keldilar. Ular saroy noziri Blastasni o‘z tomoniga og‘dirib olganlaridan keyin, Hirod bilan sulh tuzmoqchi edilar. |
MK, 2020 | Шоҳ Ҳирод Тир ва Сидон аҳолисидан қаттиқ ғазабланди. Бу шаҳарлар озиқ–овқат бўйича Ҳироднинг шоҳлигига қарам бўлгани учун, Тир ва Сидон вакиллари маслаҳатлашиб, Ҳирод билан кўришгани келдилар. Улар сарой нозири Бластусни ўз томонига оғдириб олганларидан кейин, Ҳирод билан сулҳ тузмоқчи эдилар |