IBT, 2008 | Биринчи ва иккинчи қоровулхоналардан ўтиб, шаҳарга чиқадиган темир дарвозага келишди. Дарвоза ўзидан-ўзи уларга очилди. Ташқарига чиқиб, бир кўчани босиб ўтишди. Ногаҳонда Бутруснинг ёнидаги фаришта ғойиб бўлди. |
MKi, 2020 | Ular birinchi va ikkinchi darvoza soqchilari oldidan o‘tgandan keyin, shaharga olib boradigan temir darvoza oldiga keldilar. Darvoza o‘z–o‘zidan ularga ochildi. Ular tashqariga chiqib, so‘qmoq bo‘ylab ketdilar. Birdan farishta Butrusning oldida ko‘zdan g‘oyib bo‘ldi. |
MK, 2020 | Улар биринчи ва иккинчи дарвоза соқчилари олдидан ўтгандан кейин, шаҳарга олиб борадиган темир дарвоза олдига келдилар. Дарвоза ўз–ўзидан уларга очилди. Улар ташқарига чиқиб, сўқмоқ бўйлаб кетдилар. Бирдан фаришта Бутруснинг олдида кўздан ғойиб бўлди. |