| IBT, 2008 | Охири Яҳёнинг олдига бориб дедилар: – Устоз! Ўрдун дарёсининг нариги бўйида сен билан бўлган, сен гувоҳлик берган Одам бор-ку, ўша Одам энди халқни сувда тавба қилдириб юрибди, ҳамма ҳам Унинг олдига боришяпти. |
| MKi, 2020 | Ular Yahyoning oldiga borib dedilar: — Ustoz! Iordan daryosining sharqiy qirg‘og‘ida yoningizdagi bir Odam haqida guvohlik bergan edingiz–ku, o‘sha Odam xalqni suvga cho‘mdirib yuribdi, hamma Uning oldiga boryapti. |
| MK, 2020 | Улар Яҳёнинг олдига бориб дедилар: — Устоз! Иордан дарёсининг шарқий қирғоғида ёнингиздаги бир Одам ҳақида гувоҳлик берган эдингиз–ку, ўша Одам халқни сувга чўмдириб юрибди, ҳамма Унинг олдига боряпти. |

























































































































































