IBT, 2008 | Исо Яҳёнинг шогирдларига жавобан деди: – Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга билдиринглар: кўрлар кўряпти, чўлоқлар юряпти, моховлар тузаляпти, карлар эшитяпти, ўликлар тириляпти ва бечоралар Хушхабарни эшитяптилар. |
MKi, 2020 | Iso Yahyoning shogirdlariga shunday javob berdi: — Boringlar, ko‘rib eshitayotganlaringizni Yahyoga aytinglar: ko‘rlar ko‘rmoqda, cho‘loqlar yurmoqda, teri kasalligiga chalinganlar tuzalmoqda, karlar eshitmoqda, o‘liklar tirilmoqda, yo‘qsillar Xushxabarni eshitmoqda. |
MK, 2020 | Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди: — Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар: кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига* чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда. |