IBT, 2008 | Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: – Хўш, бизлар нима қилишимиз керак? – деб сўрадилар. Яҳё уларга: – Ҳеч талончилик қилманглар, ҳеч кимнинг ҳақини еманглар, ўз маошингиз билан қаноатланиб юринглар, – деди. |
MKi, 2020 | Ba’zi bir askarlar ham undan: — Biz–chi?! Biz nima qilishimiz kerak? — deb so‘radilar. Yahyo ularga dedi: — Birovlarni nohaq ayblab, pul orttirmanglar, maoshingiz bilan qanoatlaninglar. |
MK, 2020 | Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: — Биз–чи?! Биз нима қилишимиз керак? — деб сўрадилар. Яҳё уларга деди: — Бировларни ноҳақ айблаб, пул орттирманглар, маошингиз билан қаноатланинглар. |