IBT, 2008 | Шунингдек, янги шаробни ҳам эски мешга қуймайдилар. Чунки эскининг таги тушади, шароб тўкилади ва меш ҳам нобуд бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуядилар, у ҳам, бу ҳам сақлаб қолинади. |
MKi, 2020 | Shuningdek, yangi sharobni ham eski meshga quymaydilar. Chunki mesh yorilib ketadi, sharob ham to‘kiladi, mesh ham nobud bo‘ladi. Aksincha, yangi sharobni yangi meshga quyadilar, shunda unisi ham, bunisi ham saqlanib qoladi. |
MK, 2020 | Шунингдек, янги шаробни ҳам эски мешга қуймайдилар. Чунки меш ёрилиб кетади, шароб ҳам тўкилади, меш ҳам нобуд бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуядилар, шунда униси ҳам, буниси ҳам сақланиб қолади. |