IBT, 2008 | Ердаги ҳамма ҳайвонлар, осмондаги барча паррандалар, бутун ер юзида ҳаракат қилувчи махлуқлар ва бутун денгиздаги балиқлар сизлардан қўрқиб, даҳшатга тушадилар. Ана, улар қўлингизга топширилган. |
MKi, 2020 | Yer yuzidagi jamiki hayvonlar, osmondagi hamma qushlar, yerda sudralib yuruvchi jonivor va hasharotlarning hammasi, dengizdagi hamma baliqlar sizlardan qo‘rqib, hurkadigan bo‘ladi. Bularning hammasi ustidan sizlar hukmron bo‘lasizlar. |
MK, 2020 | Ер юзидаги жамики ҳайвонлар, осмондаги ҳамма қушлар, ерда судралиб юрувчи жонивор ва ҳашаротларнинг ҳаммаси, денгиздаги ҳамма балиқлар сизлардан қўрқиб, ҳуркадиган бўлади. Буларнинг ҳаммаси устидан сизлар ҳукмрон бўласизлар. |