IBT, 2008 | – Менинг хўжайиним Худованддан мўл барака топиб, жуда улуғ киши бўлиб қолди. Мана Худованд унга қўю сигирлар, кумушу олтинлар, қулу чўрилар, туя билан эшаклар берди. |
MKi, 2020 | — Xo‘jayinimga Egam bergan: u boy bo‘lib ketgan, Egam unga ko‘plab mol–qo‘y, kumushu oltinlar, qul va cho‘rilar, tuyayu eshaklar bergan. |
MK, 2020 | — Хўжайинимга Эгам барака ато этган: у бой бўлиб кетган, Эгам унга кўплаб мол–қўй, кумушу олтинлар, қул ва чўрилар, туяю эшаклар берган. |